Тошкентда яна 4 киши қидирувга берилди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича бир гуруҳ шахслар терговдан қочиб яширинганлиги аниқланган.

Улар:

  • 1994 йилда туғилган Мамажонов Дониёр Дилмуроджон ўғли;
  • 1985 йилда туғилган Мухамедов Абдулла Абдурахманович;
  • 1992 йилда туғилган Солиев Жамшид Абдулазизович;
  • 1964 йилда туғилган Исамитдинов Хусан Хашимович.

Тергов томонидан ушбу шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.