Давлат бюджетидан энг кўп маблағ қайси вазирликларга ажратилди?

2024 йил учун Давлат бюджети Президент томонидан тасдиқланди. Ҳужжатда қайси вазирликка энг кўп маблағ ажратилганини эслатиб ўтамиз.

2024 йилда Давлат бюджетидан энг кўп маблағ оладиган топ 10 та вазирлик:

  1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 91 трлн 928 млрд сўм;
  2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46 трлн 647 млрд сўм;
  3. Сув хўжалиги вазирлиги — 10 трлн 440 млрд сўм;
  4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 7 трлн 130 млрд сўм;
  5. Транспорт вазирлиги — 6 трлн 186 млрд сўм;
  6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 4 трлн 587 млрд сўм;
  7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 795 млрд сўм;
  8. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 1 трлн 769 млрд сўм;
  9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 711 млрд сўм;
  10. Маданият вазирлигига 1 трлн 100 млрд сўм маблағ ажратилади.