Вазирлар Маҳкамаси Олий суд билан биргаликда икки ой муддатда оилавий зўравонлик қурбонларини ярашув муддатисиз ажратишни кўзда утутвчи ҳужжат лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритишлари керак.
Ушбу вазифа Президентнинг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.
Қайд этилишича, келгусида жиноий оилавий (маиший) зўравонлик қурбонларига нисбатан жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартиби ишлаб чиқилади. Яъни суд маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг фикрини инобатга олган ҳолда эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига имконият йўқ деб топса, ишни кўришни кейинга қолдирмасдан ҳамда ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.