Ана холос! 350 млрд сўмлик қурилиш объекти ота бола ўртасида шартнома қилиндими?



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» ва «GOLD STEP INVEST» МЧЖ ўртасида «Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 магистрал йўллар кесишувидаги йўл ўтказгич»ни қуриш учун тўғридан-тўғри шартнома тузилди. Шартноманинг тахминий баҳоси — 350 млрд сўмни ташкил этади.

Давлат раҳбарининг 2023 йил 7 августдаги қарори билан Давронжон Қобилжонович Одилов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланган. У бир вақтнинг ўзида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳисобланди.

Давронжон Адилов қурилиш вазирлигида меҳнат фаолиятини бошлашдан аввал айнан «GOLD STEP INVES» МЧЖда директорнинг қурилиш бўйича ўринбосарибўлиб ишлаган.

«GOLD STEP INVES» МЧЖнинг 50 фоиз улушига эгалик қиладиган ADILOV KABILDJAN FRAZILOVICH катта эҳтимол билан Давронжон Қобилжонович Одиловнинг яқин қариндоши, яъни отаси бўлиши мумкин.