2024 йил 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

🔸Тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш бошланади;

🔸Болалар боғчаларида сут бепул берилади;

🔸Мактаб ўқувчиларига ўқув планшетлари тарқатилади;

🔸Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари бутунлай бекор қилинади;

🔸Ер остидан олинаётган сувга ҳисоблагич ўрнатиш мажбурий бўлади;

🔸Тўланмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади;

🔸Маъмурий судларга даъво аризалари учун давлат божи ундириш тўхтатилади;

🔸Самарқанд ва Хоразмда трамвай ва троллейбусларда автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилади;

🔸Ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби ўзгаради.