Президентнинг 2023 йил 29 декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг янги ўринбосарлари тайинланди.
Унга кўра, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Жўрабоевич Аълоев вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
Аълоев муқаддам Ўзбекистоннинг Қувайтдаги муваққат ишлар вакили маслаҳатчиси лавозимида ҳам ишлаган. Дипломат 2008−2012 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасини бошқарган, Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари ва Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият кўрсатган. 2022 йил ноябридан буён Ташқи ишлар вазири ўринбосари эди.
Музаффарбек Анварбекович Мадраҳимов ТИВ раҳбарининг ўринбосари бўлди. У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.
Раҳматулла Ибрагимович Нуримбетов ҳам вазирга ўринбосар этиб тайинланди. Нуримбетов бунгача ТИВнинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбар бўлган.