Дипломат 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган.
Саккиз ойлик танаффусдан сўнг у Марказий Осиё халқаро институти директори сифатида иш олиб боради. Институт фаолиятининг асосий вазифалари қаторига минтақани барқарор ривожлантириш жараёнларини тадқиқ этиш киради.
Ваҳобов кўплаб юқори лавозимларда фаолият юритган. Хусусан, 2011-2013 йилларда Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2013 йилда Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ва 2013-2015 йилларда Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, 2015-2017 йилларда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. АҚШдаги фаолияти давомида икки томонлама муносабатлар анча фаоллашганди.