Санкт-Петербургда Янги йил байрами арафасида 3 мингга яқин муҳожир қўлга олинди, улар шаҳар марказидан полиция бўлимларига олиб кетилди. Бу ҳақда «Фонтанка» ва «78.ru» портали хабар берди.
«Фонтанка» маълумотларига кўра, қўлга олинганларнинг 600 дан ортиғи миграция қонунчилигини бузган ҳолда мамлакатда ишлаб юрган. Айни пайтда уларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.
«100 дан ортиқ одам чиқариб юборилиши мумкин», дейилади бу ҳақдаги эслатмада.
«78.ru» эса автобусдаги одамларнинг ёнида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг навбатчилик қилаётгани акс этган видеони ҳам чоп этган.