Ҳукуматнинг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли янги Қонуни билан Солиқ кодексининг 369-моддасига ўзгартириш киритилмоқда. Унга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар даромади 100 миллион сўмдан ошганда солиқ тўлашни бошлайди.
Бундан аввал ўзини ўзи банд қилувчилар солиқ имтиёзига эга эди. Мазкур ўзгаришга кўра, эндиликда ўзини ўзи банд қилувчилар, жумладан, блогерлар ҳам солиқ тўлашни бошлайди. Чунки, ўзини ўзи банд қилувчилар рўйҳатининг 65-қаторида “ижтимоий тармоқлардаги фаолият” деган фаолият тури кўрсатилган.
Олдинги таҳрирдаги қонунда берилган имтиёзга мувофиқ, ижтимоий тармоқда фаолият юритувчи блогерлар ва вайнерлар солиққа тортилмас эди. Ушбу ўзгариш 2024 йил 1 январдан кучга кирган.