13 ёшли болакай «Тетрис» ўйинини охиригача ўйнаб тугатган илк ўйинчи бўлди

АҚШнинг Оклахома штатида яшовчи 13 ёшли болакай «Тетрис» ўйинини охирги босқичигача ўйнашнинг уддасидан чиққан илк ўйинчи сифатида эътироф этилмоқда

Виллис Гибсон, YouTube ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 157-даражага етганидан сўнг ўйиннинг тугаган лаҳзаларини видео орқали бошқаларга улашди.

38 дақиқада ўйинни тугатган болакай охирида «Ҳозир ҳушимдан кетаман, бармоқларимни ҳис қилмаяпман», деган.

«Тетрис» ўйини Рус компютер муҳандиси Алексей Пажитнов томонидан тузилган бўлиб, биринчи марта 1984-йилда оммага тақдим қилинганди.


1989-йилда эса энг оммабоп версияси чиқиши билан ўзинининг юқори машҳурлик чўққисига етганди.