Ўзбекистон ИИВ расмий сайти хакерлар ҳужумига учради

Идора сайтига яқин 20 дақиқадан буён кириб бўлмаяпти. Асосий саҳифага хакерлик гуруҳининг логотипи жойлаштирилган ва у ерга “Биз бир бутунликда кучли жамоамиз ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз”, дея изоҳ ёзилган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳолатга муносабат билдириб, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди ва вазирликнинг ҳукумат порталидаги саҳифасига тегишли ҳавола билан бўлишди. 

Эътиборли жиҳати, Ички ишлар вазирлигининг расмий Telegram канали 4 январга қадар эълон қилган хабарлари остига айнан ҳужумга учраган “IIV.uz” сайтига ҳавола бериб келган.