2026 йилнинг 18-24 октябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида Параосиё ўйинлари ўтказилади.
Мусобақа ташкилий қўмитаси томонидан Параосиё ўйинларининг логотипи ва шиори тақдим этилди. Унга кўра, мусобақа шиори “Бир қалбни тасаввур қилинг” деб номланади. Ушбу шиорни танлашдан мақсад Параосиё ўйинлари орқали соғлом ва ногирон инсонлар орасидаги тўсиқларни олиб ташлашга ёрдам бериш ва улар ўртасида умумий жиҳатлар борлигини кўрсатишдан иборатдир. 2026 йилги Параосиё ўйинларида қитъанинг 45 мамлакатидан 4000 га яқин пара атлет 18 спорт тури бўйича кураш олиб боради. Бу Паралимпия ўйинларидан кейинги энг йирик пара спорт мусобақаси бўлади.