Global Firepower манбаси 2024 йил учун мамлакатлар ҳарбий қудрати рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 65-ўринни эгаллаб, 2023 йил билан солиштирганда 3 поғона пастлади.
Баҳолаш параметрлари
Мутахассислар қуролли кучларни олтмишдан ортиқ параметрлар бўйича баҳолаган. Уларнинг асосийлари қаторида мудофаага маблағ сарфланиши даражаси, техник таъминот, армия сони, танклар, кемалар, самолётлар ва бошқа ҳарбий техникаларнинг миқдори, нефт маҳсулотлари мавжудлиги, давлатнинг географик хусусиятлари, ишлаб чиқариш ва баъзи ресурсларнинг истеъмоли, логистик имкониятлар каби мезонлар ҳисобга олинган.
Қўшниларда нима гап?
Ўзбекистонга қўшни Қозоғистон ушбу рейтингда 58-ўринни (ўтган йили 63-ўрин), Озарбайжон эса ундан кейинги 59-ўринни эгаллаган. Туркманистон 83 (82), Қирғизистон 100 (107), Тожикистон 107 (120) ни эгаллади.
Энг юқори учлик
Энг юқори учликни эса мос равишда АҚШ, Россия ва Хитой эгаллади.
Топ 10:
АҚШ
Россия
Хитой
Ҳиндистон
Жанубий Корея
Буюк Британия
Япония
Туркия
Покистон
Италия