АМЕРИКАНИНГ ҚУЛАШИ НИМАЛАРГА БОҒЛИҚ? ТРАМПНИНГ МАҚСАДИ НИМА?

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида агар у президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Америка тарихидаги энг йирик депортацияни амалга оширишга ваъда берди. Унинг айтишича, ҳозирда Қўшма Штатларда миллионлаб ноқонуний муҳожирлар бўлиб, уларнинг барчасини ортига қайтариб юбориш керак экан.

Доналд Трамп бу орқали нимани кўзлаётгани бироз тушунарсиз. Чунки Американинг иқтисодий тараққиёти у қувиб чиқармоқчи бўлган айни шу мигрантлар билан узвий боғлиқ.

Ўйин

АҚШ нинг собиқ президенти Роналд Рейган Американинг турфа хил халқлардан ташкил топган мамлакат бўлишини истарди. Айни шунинг учун 1987 йилда дунё бўйича севиб ўйналадиган грин кард ўйинини ўйлаб топди. Бунинг асосий мақсади қулайгина маблағ эвазига мамлакатга дунёнинг турли минтақаларидаги энг истеъдодли ва ақлли инсонларни йиғиш, уларнинг кучи билан Американинг «имкониятлар мамлакати» имижини сақлаб қолиш эди.

Мигрантлар ҳиссаси

Йиллар ўтиб унинг режаси иш берди. Бугун дунёнинг энг кучли мутахассис ва олимлар ҳам айнан Америкада. Статистикага кўра, АҚШ таълим тизимида 2.1 млн.дан ортиқ муҳожир ўқитувчи, профессорлар ишлайди. АҚШ коллеж ва университетларида деярли 785 000 мигрант фаолият юритади. Бу – ҳар олти педагогдан бири хорижлик дегани. Бундан ташқари соҳаларда ҳужжатсиз ишлайдиган мигрантлар сони 200 000 дан ортиқ.

Талабалар масаласига тўхталадиган бўлсак, турли мамлакатлардан 1 миллиондан ортиқ студентлар АҚШ иқтисодиётига 38,7 млрд. ҳисса қўшишади. Демакки, агар Америкадан мигрантлар чиқариб юборилса, турган гап Америка «қуриб» қолади. Аммо, иккинчи бир тахмин ҳам бор. Олимларнинг оммадан сир тутаётган тадқиқотларига кўра, яқин йиллар ичида Америкада вулқон портлайди ва гуллаб яшнаётган орол йўқ бўлиб кетади. Миллионлаб аҳолини бошқа ерга эвакуация қилиш эса, имконсиз бўлиб қолади. Балки Трампнинг асосий мақсади ҳам шудир.