Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотларида қайд этилди.
Агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 % га кўпайган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:
Қорақалпоғистон Р. – 1,3 %
Андижон вилояти – 2,2 %
Бухоро вилояти – 1,7 %
Жиззах вилояти – 2,2 %
Қашқадарё вилояти – 2,2 %
Навоий вилояти – 1,9 %
Наманган вилояти – 2,3 %
Самарқанд вилояти – 2,2 %
Сурхондарё вилояти – 2,5 %
Сирдарё вилояти – 1,9 %
Тошкент вилояти – 1,9 %
Фарғона вилояти – 2,1 %
Хоразм вилояти – 1,9 %
Тошкент шаҳри – 2,9 %