Дунёнинг энг қиммат компанияси — Apple (куни кеча Microsoftни ўтказиб юборган компания яна ўз ўрнига қайтди — таҳр.) бош директори Тим Кук 2023 йилда $63,2 млн даромад олди.
Кукнинг маоши — $3 млн. 10,7 млн долларни меҳнатлари натижаларига қараб бонуслар кўринишида олди, 47 млн доллари эса Apple акцияларидан тушган мукофот пуллари. Қолган $2,5 млн ҳаётини суғурталаш, таътил пуллари, хавфсизлик харажатлари, ёнидан сотиб олган авиачипталар тўлаб берилди.
2023 йилда Apple директорлар кенгаши, акциядорлар ва Кукнинг ўзи ҳам унинг маошини камайтиришга қарор қилганди. Шундай қилинса унинг йиллик даромади $49 млн бўлиши чамаланганди. Кўриб турганингиздек, якунда рақамлар янада катталашиб кетди — мўлжалдагидан 14 миллион доллар кўп! Бош директорнинг даромади кўпайишига Apple фаолиятидаги яхши кўрсаткичлар сабаб бўлган.