10 январь куни Россия Ички ишлар вазирлигининг Адмиральтей тумани бўйича бошқармасига Ўзбекистон фуқароси 23 ёшли Салимова Д. дан ўғлининг олиб қочилгани бўйича ариза келиб тушган.
Унда ўша куни соат 14:30 да Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консуллигида бўлган вақтида ўғли олиб қочилган. 21 ёшли Рустамов Д. (эҳтимол боланинг биологик отаси бўлиши мумкин) болани кўтариб, номаълум томонга олиб кетган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этгани учун Рустамов Д. қўлга олиниб, бола онага топширилган.