Asia-Plus нашри Марказий Осиё мамлакатлари депутатлари ойлик маошларини солиштирди. Рўйхатдан Туркманистон жой олмаган.
Нашр маълумотларига кўра энг кўп маош қозоғистонлик депутатларга, энг ками эса ўзбекистонлик депутатларга тўланади.
Қозоғистон депутатлари 2050 АҚШ доллар (25,3 млн сўм), Тожикистон депутатлари 688 доллар (8,5 млн сўм), Қирғизистон депутатлари – 500 доллар ( 6,2 млн сўм), Ўзбекистон депутатлари эса 380 доллар (4,7 млн сўм) миқдорда маош олади.
Қирғизистон депутатларининг маоши мамлакатда қабул қилинган энг кам иш ҳақидан 30 баробар, қозоғистонлик депутатларники эса 25 баробар, тожикистонлик депутатларники 12,5 баробар юқорироқ.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 50 минг сўмни ташкил этади ва депутатларнинг маоши эса ундан деярли 4,5 баробар кўп.