Тошкентнинг учта туманида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 17 январ куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электртармоқлари» АЖ хабар қилди.

Жумладан:Миробод тумани: «Қорасув» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Учтепа тумани: «Журжоний» МФЙ ҳамда 14-мавзе, 15-мавзе ва 21-мавзеларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 13:00 гача;Олмазор тумани: «Ҳофиз Кўхакий», «Зарбдор» ҳамда «Шоший» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:00 гача.

«Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.