Энди фуқаролар амалдорлар устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди

Янги қонун билан жорий этилган тартиб, мансабдорларнинг фуқаролар ҳуқуқларини бузадиган қарорларига нисбатан шикоятлари учун амал қилади.

Бироқ талаб қисман ёки тўлиқ рад этилган тақдирда фуқародан мутаносиб равишда давлат божи ундирилади.

Бундай ҳолатларда фуқаролардан берилган аризалар бўйича ундириладиган давлат божи БҲМнинг 70 фоизи этиб белгиланди.