Бугун, 18 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов огоҳлантирилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Унинг айтишича, мажлисда маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинган.
Қайд этилишича, айрим мамлакатларда юк ташишда қўшимча йиғимлар мавжуд, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаб, автотранспорт учун вазн талабларини мувофиқлаштириш якунига етказилмаган, портларда экспорт товарларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган терминаллар йўқ.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам айнан шу масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун огоҳлантирилган.