2022 йилда бошланган автомобиллар савдосини ошириш бўйича фаол тенденция 2023 йилда ҳам давом этди. Енгил электромобиллар сегменти 4,3 баробар кўпайиб, йил давомида энг катта фаолликни кўрсатди.
1-бозор. 2023 йилда Ўзбекистонда 379 мингта янги енгил автомобиллар сотилди, бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсган.
2023 йилда 333 мингдан ортиқ маҳаллий енгил автомобиллар сотилган, бу ўтган йилга нисбатан 25%га кўп.
2-бозор. Бир йил ичида Ўзбекистонда ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 12,6%га ўсиб, 1,16 миллион донага етди.
2022 йилда автокредитлар бериш 2,3 баробарга ошиб, 19,6 трлн. сўмни ташкил этди. 2023 йилнинг 11 ойида аҳолига 34,6 трлн. сўмлик автокредитлар берилди, бу 2021 йилга нисбатан 4,4 баробарга кўп.
2023 йилда енгил электромобиллар савдоси 4,3 борабарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этди.
Энг кўп электромобиллар — қарийб 71% пойтахтда, Сурхондарё вилояти эса — 123 та, энг кам электрокарлар сотилди.