Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро янги уй сотиб олган уйидан ХIХ-аср охири ХХ аср бошларига тегишли қадимий китоблар топиб олган.
Мазкур қўлёзмалар Маданий мерос агентлиги ва унинг шаҳар бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилди.
Фуқаронинг мурожаатига асосан янги уйдан топилган тарихий китоблар устида атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди. Текширувлар натижасида топилган ашёлар эски ўзбек ёзувидаги қўлёзма ва тошбосма китоблар эканлиги аниқланди. Уларнинг ичида шеърий тўпламлар, бадиий ва илмий-оммабоп китоблар ҳам бор эканлиги маълум бўлди.
Топилган китоблар фуқаронинг шахсий мулки эканлигини инобатга олган ҳолда агентлик ходимлари томонидан қолёзмаларни давлатга топшириш ёки сотиб юбориши мумкинлиги тушинтирилди.
Агентлик ходимлари томонидан фуқарога ушбу китобларни давлатга топшириш ёки топилмалар шахсий мулки бўлгани сабаблари сотиб юбориши ҳам мумкинлиги юзасидан тушинтириш ишлари олиб борилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур китоблар устида батафсил ўрганиш ишлари якунига етгач қўшимча маълумотлар тақдим этилади.