Бола қандли диабeт билан оғриса, нималарга эътибор бериш керак?

Болаларда қандли диабетнинг 1-тури кўпроқ учрайди. Организмда инсулин етишмовчилиги ҳисобига беморларда тез-тез пешобга чиқиш, суюқликни кўп миқдорда ичиш, ҳолсизлик, озиб кетиш каби илк белгилар кузатилади. Қандли диабетнинг 1-турини даволаш парҳез сақлаш, жисмоний ҳаракатлар ва инсулинотерапиядан иборатдир.

Қандли диабетнинг 1-тури наслдан-наслга ўтади. Агар қатъий парҳезга амал қилиниб, жисмоний фаоллик таъминланса ва боланинг доимий ҳолати назорат қилиб борилса, касаллик аломатларининг олди олинган бўлади.

Агар акси бўлса, кўз, буйрак фаолиятида бузилиш кузатилади. Майда ва катта қон томирларидаги асоратлар билан бирга, бўй ўсмаслиги ва жинсий ривожланишнинг орқада қолиш ҳолатлари рўй беради.

Парҳезга риоя қилинганда қондаги қанд миқдорининг кескин ортиши ва шу билан бирга, қанднинг турли аъзо ва тўқималарга ножўя таъсири олди олинади.