Тошкентда 1 сотих ер нархи — 362 млн сўм!

Марказий банк 2023 йил учун кўчмас мулк ҳисоботини эълон қилди. Йил давомида Ўзбекистонда 335 мингта кўчмас мулк олди-сотдиси рўйхатдан ўтказилган.

2023 йилда эски уйлар нархи (иккиламчи бозор) 35,1 фоизга ошган бўлса, янги уйлар (бирламчи бозор) 39,6 фоизга қимматлаган. Тошкент шаҳрида уйларнинг 1 кв метри учун ўртача нарх 1 212 долларга етган (2022 йилда 933 доллар).

Пойтахтда 1 сотих ернинг нархи 2022 йилги 263 млн сўмдан 362 млн сўмга ошган.

Уйлар нархи ошаётганига қарамасдан, уларнинг ижара орқали ўзини қоплаш муддати кенгаймоқда. Агарда 2022 йилда сотиб олинган уйларнинг ижара орқали ўзини қоплаш муддати 7,1 йил бўлган бўлса, 2023 йилда бу 8,2 йилга етган.