Ўрдаксимон юришга мажбурланганларнинг икки нафар ўзбекистонлик экан
Екатеринбург шаҳрида Россия ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўрдаксимон усулда юришга мажбурлаганлар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқланди.
Фуқароларнинг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартиборт органлари ходимлари қурилиш биносига кирган вақтда кўплаб меҳнат мигрантлари қочишга ҳаракат қилган ва бинонинг орқа томонидан қочаётган вақтида қўлга олинган. Фуқароларнинг ҳаракатларига жавобан ҳуқуқ-тартиборт органлари ходимлари уларни ўтириб юришга мажбур қилган.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ва уларга ҳуқуқий ва бошқа шаклдаги ёрдам кўрсатилаётгани қайд этилди.
Аввалроқ Ўзбекистон омбудсмани Екатеринбургда ўрдаксимон юришга мажбурланган меҳнат мигрантларининг камситилгани юзасидан Россия омбудсманига мурожаат қилганди.