Жорий йилнинг 23 январь куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация Beijing North Bartholet Ropeway Technology компанияси вакиллари билан учрашди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги.
Қайд этилишича, компаниянинг МДҲ давлатлари билан ишлаш бўйича директори Бей Кю Швейцария сифатининг фундаментал тамойиллари асосида шаҳар мобиллигини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган ечимларни ишлаб чиқиш бўйича олиб бораётган ишлари ҳақида гапирган.
Шавкат Умурзаков «яшил» жамоат транспортини ривожлантириш дастурлари ҳақида апирган. Ҳамкорликнинг бир нечта вариантлари, шаҳарда таклиф этилаётган транспорт турлари ва йўналишлари кўриб чиқиш учун таклиф этилди. Учрашув якунлари бўйича «Тошкент инвест компанияси» ва Beijing North Bartholet Ropeway Technology ўртасида инвестиция шартномаси имзоланган.
Лойиҳа ерусти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлиб, жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши режалаштирилган, уларнинг тавсиялари ва таклифлари компания лойиҳа офисига юборилади. Компания унинг амалга оширилишини ва операцион бошқарувини таъминлайди.
Маълумот учун, Beijing North Bartholet Ropeway Technology Хитой ва Швейцариянинг Bartholet Maschinenbau AG компанияси ўртасидаги қўшма корхона бўлиб, канат йўллари, истироҳат боғлари, машинасозлик ва ёритиш ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.