Инсон бўйининг ўсиши гипофиз бези ишлаб чиқарадиган гормонга боғлиқ. У инсон аъзо ва тўқималарида оқсил ҳосил бўлишини тезлаштиради. Шу билан бирга, агар организм кучсиз аҳволда бўлса, у шунчаки ўсишдан тўхтайди.
Демак, болангизнинг ўсмаётганини сездингизми, биринчи галда шифокор-эндокринологга учраб, уни тўлақонли текширувдан ўтказишингиз керак. Шифокор УТТ ҳамда қонда гормонлар нисбатини аниқлайди, шунингдек, рентгенография ёрдамида билак суяклари текширилади. Бу текширув боланинг суяклари ўсиш ҳудудидами ёки йўқми, билиш учун зарур.