Ижтимоий тармоқларда Чилонзордаги Ипподром бозор яқинида Спарк автомобили аянчли ЙТҲга учрагани акс этган видеолар тарқалмоқда.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Маълумотда келтирилишича, жорий йилнинг 26 январь куни соат 02.20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси Чилонзор буйм бозори қаршисида 2004 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган давлат рақами 01 Ф 260 CC белгили Малибу 2 русумли автомашинаси ҳамда 1997 йилда туғилган Б.Б. бошқарувида бўлган давлат рақами 01 З 958 НБ белгили Спарк русумли автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Спарк русумли автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек Спарк русумли автомашинасининг 1 нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз, дейилади хабарда.