Марғилонда хонадондан бир оиладан 6 кишининг жасади чиқди

Марғилонда бир оиладан олти киши вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, кеча, 26 январь куни Марғилон шаҳар,»Ватан» МФЙ даги кўп қаватли уйнинг 4-қаватидаги хонадондан 6 нафар фуқаронинг жасади аниқланган.

6 нафар фуқаро «Номаълум этиологияли заҳарланиш» оқибатида вафот этганлиги тахмин килинмокда. Марҳумларнинг барчаси бир оила аъзолари ҳисобланган ва улардан уч нафари гўдаклардир.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.