Болаларда сут тишлари қачон чиқади?

Юқориги курак тишлар 7-12 ойликда, пастки курак тишлар эса 6-10 ойликда чиқади. Юқориги ён курак тишлар 8-12 ойликда, пастки ён курак тишлар эса 7-15 ойликда чиқади.

Қозиқ тишлар эса, 15-21 ойликда чиқса, юқориги катта озиқ тишлар 24-30 ойликда, пастки катта озиқ тишлар эса 21-31 ойларда чиқади.

Кичик озиқ тишлар: Юқори қисмидагилар 14-18 ойликда, пастки қисмидагилар 12-17 ойликда чиқади.

▫️Тишлар чиқиши кечикса, мутахассисга мурожаат қилинг, сабаби болада қайсидир витамин кам ёки ривожланишидаги қайсидир омил сабаб бўлиши мумкин. Ўзбошимчалик билан турли дори-мазлардан фойдаланманг!