Япониядаги зилзила қурбонлари сони 236 кишига етди

Япониянинг Нотo ярим оролида содир бўлган қатор кучли зилзилалар қурбонлари сони 236 кишига етди.

Бу ҳақда Ишикава префектураси расмийлари хабар берди.

Баёнотга кўра, табиий офат туфайли 43 минг 380 бино зарар кўрган.

Ҳозирда 490 эвакуация марказида 14 мингдан ортиқ одам қолмоқда.

Зилзилалар оқибатида жароҳатланган 1178 кишини даволаш ишлари давом этмоқда.

Япония метеорология агентлиги (JMA) маълумотларига кўра, 1-5 январь кунлари Япония денгизидаги Ното ярим оролида ва Ишикава қирғоқларида 5 дан 7 баллгача бўлган қатор зилзилалар содир бўлган