Сиз ҳеч менюсида шароб ўрнига люкс суви бор ресторан, тўйларида шампан ёки мева шарбати ўрнига ноёб сув келтирилганини кўрганмисиз?
Бу турдаги сувлар оддий мева сувларига қараганда янада фойдали экани билан эътиборли. Мазкур сувлар вулқонли қоялар, эриган тоғ музлари ёки томчилардан, ҳатто баъзан булутлардан олинади. Ҳар бир люкс сув қаердан олинганига қараб, турли хусусиятларга эга бўлади. Оддий сувлардан яна бир фарқи бутунлай қайта ишланганидадир.