Турли комик кўринишларда машҳур бўлган «Мона Лиза» картинаси бу гал шўрва билан «сийланди»

Франция пойтахти Парижда икки шахс, Лувр музейига ўрнатилган Леонардо да Винчининг машҳур «Мона Лиза» картинасига шўрва улоқтиришди.

Мазкур картина ўқ ҳам ўтмайдиган ойна билан ҳимоялангани учун шу пайтгача ҳечқандай зиён кўрмаган.

Хабарларга кўра, намойишчи аёллар «Ошпазлар иш пайтида ҳаётдан кўз юмяпти. Қайси бири муҳим, санъат асарими ёки соғлом овқатланишми?» деб эътирозларини билдиришган.

Бу воқеадан сўнг ишонч хизмати картина ўрнатилган жойни ҳимоялаб қўйишди.