ДУНЁДА НИМА ГАП? 29 ЯНВАРЬ ЯНГИЛИКЛАРИ

Путин қайта сайланадими?: Владимир Путин Россия президентлигига номзод бўлди. РФ Марказий сайлов комиссияси уни номзод сифатида рўйхатдан ўтказди ва тегишли гувоҳномани берди.

Фермерлар бош кўтарди: Францияда фермерлар жанжал билан катта трассаларни тўсиб чиқишмоқда. Устига-устак, ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги борасидаги янги тартибларидан норози бош кўтарган фермерларни мамлакатнинг 90 фоиз аҳолиси қўллаб қувватламоқда. Айни дамда Парижда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, аҳолини тинчлантириш учун хатоки зирҳли машиналардан фойдаланилмоқда.

Ҳинд русдан юз ўгирди: Россия қуролларининг энг йирик импортчиси бўлиб қолаётган Ҳиндистон мудофаа соҳасида Кремл билан алоқаларини қисқартиришни ва Ғарб давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтиришни истади. шу сабаб Ҳиндистон Россия қуролларидан воз кечди.

Жапаров совғаларни қабул қилди: Ғарб билан низолашаётган Россия имкон қадар Марказий Осиё билан алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. бугун Қирғизистон Ички Ишлар Вазирлигига Россия томонидан 28 та автомобиль ва радиостанция топширилди. Эндиликда Россия 2024-2025 йиллар мобайнида Қирғизистонга 627 миллион рубл миқдоридаги ёрдамни кўрсатади.

Трампнинг Хитойга янги зарбаси: Марказий Осиё давлатлари Хитой билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаётган бир пайтда, Трамп қайта сайлангандан кейин Хитойга йирик иқтисодий ҳужум тайёрламоқчи, бу эса ўз ўрнида глобал савдо урушини келтириб чиқариши мумкин. Кутилишича, Хитойдан АҚШга импорт қилинадиган маҳсулотлар учун божлар 40 фоиздан кўпроққа ошиши мумкин. Хитой Мексика ва Канададан кейин АҚШнинг учинчи йирик савдо шериги ҳисобланади.