Россияда ўзбекистонлик эркакнинг мурдаси топилди

Санкт-Петербургнинг Колпинский туманидаги вақтинчалик турар жой кабинасидан ўзбекистонлик эркакнинг жасади бўйни кесилган ҳолда топилди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.


Волховстроевская кўчасидаги мазкур ҳодиса ҳақида полицияга 11 февралга ўтар кечаси хабар берилган. Жасад 44 ёшли Ўзбекистон фуқаросига тегишли эканлиги маълум бўлган.


Суд-тиббий экпертизасига кўра, унинг танасида пичоқдан иккита жароҳат аниқланган. Қотилликда гумон қилинган икки эркак аллақачон қўлга олинган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.