Қамчиқ давонида инсонлар ўлими билан боғлиқ мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 12 феврал куни довонда янги машиналарни ташувчи автотрейлер ЙТҲга учраган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автотрейлер ҳайдовчиси ҳаракат пайтида ухлаб қолган ҳамда бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган машина ва одамларни уриб юборган.
Бунинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ҳамда бир нечта енгил машинага зарар етгани айтилмоқда. Ҳозирча ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан расмий ахборот берилмади.