Айрим хизмат ва товарлар учун нақд пул тўлови тақиқланади

Ўзбекистонда нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва бир қатор товарлар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда. 1 апрелдан бошлаб қуйидаги ташкилотларни электрон тўлов тизимларига мажбурий тартибда улаш орқали нақдсиз тўлов тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда:

➖аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари;
➖нефть ва газ маҳсулотлари реализация қилувчи юридик шахслар;
➖мулкни ижарага бериш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
➖уй-жойларни жисмоний шахсларга сотувчи қурилиш ташкилотлари. Хонадонлар учун тўловларни нақдсиз шаклда электрон ҳисоб-фактура орқали амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдонинг янги қоидаларини тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

1 апрелдан бошлаб нақд пулга сотиб олинган товарларни Солиқ қўмитасининг E-Ombor (E-Aktiv) тизими орқали кирим қилишни жорий этиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, нақд пулда тўловларни амалга ошириш учун 100 миллион сўм (БҲМнинг 300 баравари) чегаравий миқдорни белгилаш режалаштирилган.

Қурилиш учун ёғоч, металл (тунука, арматура, алюмин профиллар), автомобиль шиналари ва шакар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда.