Олимлар эркак ва аёл миясида фарқ борлигини аниқладилар

Стенфорд университети тадқиқотчилари бош сканерларини ўрганиш учун сунъий интеллект моделини яратдилар ва у турли жинс вакиллари мия фаолиятининг 1000 дан ортиқ ёзувлари бўйича ўқитилди. Натижада сунъий интеллект 90% аниқлик билан эркак ва аёл миясини ажрата бошлади, деб ёзади New Scientist.

Тизим турли жинс вакиллари миясининг функционал ташкил этилишида сезиларли фарқларни аниқлади. Улар стандарт режим тармоғида (бу минтақа пассив мия фаолияти давомида фаоллашади), шунингдек, стриатум ва лимбик тармоқда локализация қилинган.

Миянинг санаб ўтилган ҳудудлари кўплаб жараёнларда иштирок этади. Улар хотира, орзу, қарор қабул қилиш, келажакни режалаштириш, ҳис-туйғуларни қайта ишлаш ва ҳид билан боғлиқ ҳислар учун жавобгардир. Уларнинг функционал тузилишидаги фарқларни ўрганиш эркак ва аёллар нима учун жуда фарқ қилишини тушунтириши мумкин.

 “Бизнинг топилмаларимиз мия фаолияти ва хатти-ҳаракатларидаги жинсий фарқларни тушунишга ёрдам беради. Умуман олганда, бизнинг ёндашувимиз психиатрик ва неврологик касалликларда жинсий фарқларнинг ишончли, умумлаштириладиган ва талқин қилинадиган нейробиологик ўлчовларини ўрганиш учун сунъий интеллектга асосланган воситаларни тақдим этади “, – дея изоҳ берди олимлар.