Туркияда қўлга олинган фуқаро Ўзбекистонга депортация қилинди
Бош консулхона хабарига кўра, фуқаро Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
У фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган.
1976 йилда туғилган шахс жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралган.