Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда банкоматлардан пул ечиб олиш комиссияси 1,5% гача ошди» мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
Ogoh.uz “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ банк матбуот хизмати билан боғланиб, вазиятга аниқлик киритди.
«Фуқароларни бу ва бунга ўхшаш хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз!
Маълумот учун, тижорат банкларининг банкоматларида Uzcard ва Humo карталаридан нақд пул ечилганда комиссия 1 фоиз (айрим банклар ўз мижозлари учун қулайлик яратиш мақсадида 0.5%-0.7% оралиғида комиссия жорий этган),
Тижорат банкларида халқаро (Mastercard, Visa ва бошқалар) карталардан нақд пул ечилганда комиссия 1,5% ёки бундан юқори фоизни ташкил қилади.
Фуқароларни ёлғон ҳамда текширилмаган маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз», дея маълум қилди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ банки матбуот котиби Беҳзод Бозоров.