2025 йилга келиб дунё аҳолисининг ярми сув танқислигига учраган ҳудудларда яшаши кутилмоқда. Бу ҳақда Дунё ресурслари институти тадқиқотида маълум қилинди.
2030 йилда кучли сув танқислиги туфайли 700 миллионга яқин одам иқлим муҳожирларига айланади.
2040 йилга бориб Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда 80 фоиздан ортиқ аҳоли сув танқислигидан тўғридан-тўғри азият чека бошлайди. Бу дунё бўйича энг юқори хавфли ҳудуддир.
Келажакда, ҳатто, етарли сув ресурсларига эга мамлакатларда ҳам сув танқислиги сезила бошлайди. Бу бир қатор омиллар — инфратузилма ва сув тақсимлашдаги хатоликлар, ифлосланиш, можаролар ёки сув ресурсларини нотўғри бошқариш билан боғлиқ. Иқлим ўзгариши эса сув танқислиги муаммосини тезлаштириб юборади.
Юқоридаги картада қизил рангдаги ҳудудлар билан 2040 йилга бориб 80 фоиз аҳолиси сув танқислигидан азият чекадиган давлатлар тасвирланган (Ўзбекистон шу хавфли ҳудудлар рўйхатида).