“Тошкент метрополитени” ДУК хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаевнинг маълум қилишича, пойтахтга тўрт вагонли 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди. Қайд этилишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўлга қўйилади.
Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, “Юнусобод” ва “Ер усти ҳалқа йўли йўналишлари”да ҳаракатга чиқарилади.
Шунингдек, таъкидлаш лозимки, жорий йил май ойи сўнгига қадар босқичма босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад