Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бекобод туманида қонунбузилиши ҳолати аниқланди.
Хусусан, Тошкент вилояти Бекобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў.лар тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь-декабрь ойларида Бекобод туманида яшовчи 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан 950 млн. 570 минг сўм пул маблағини талон-торож қилишган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.