Бола нега дудуқланади?

Дудуқланиш болалар орасида кўп тарқалган касаллик.

Бир ёшда тилга кириб бошлаган бола 3 ёшга етмасдан ота-онанинг қаттиққўлиги, болани қўрқитиши ёки қоронғи хонага қамаб қўйиши (тарбиялаш учун) сабабли бола нутқ равонлигини йўқотади ва дудуқланиб гапира бошлайди.

Бош мияда нутқ учун жавоб берадиган 7 та марказ бор. Бу марказлар 7 ёшгача ривожланиб ва шаклланиб боради. Шунинг учун ҳам дудуқланиш 7 ёшгача бўлган болаларда кўп учрайди. Демак, шу ёшгача бўлган болалар билан жуда эҳтиёт бўлиб мулоқотда бўлиш, ривожланиб келаётган нутқ марказларига жиддий зиён етказадиган хатти-ҳаракатларга асло йўл қўймаслик керак.