Тошкентда Nexia-3 2 пиёдани уриб юборди

28 февраль куни соат 10:20 ларда Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 2 нафар пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёдалар — 1968 йилда туғилган К.Р. ва 1972 йилда туғилган Ш.Р. тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ва ҳаракат давомида ҳушёрликни йўқотмасликни сўраб қоламиз», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида.