Қонунчиликка кўра, ҳар бир фуқаро ёнғинни сезганда қуйидагиларни бажариши мажбур:
зудлик билан «101» телефон рақами орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмасига хабар бериш (хабарда воқеа содир бўлган манзил, ёнғин чиққан жой ва ўзининг фамилиясини айтиш);
одамларга хабар бериш ва уларни эвакуация қилиш чораларини кўриш;
имкон қадар мавжуд ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан ёнғинни ўчириш чораларини кўриш.