Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши вафот этди

Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши (Рўзимбой Норматов) кеча 73 ёшида вафот этган.

У 1951 йил 15 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. У 1990 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

2001 йилда бахшичилик соҳасидаги меҳнатлари учун “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони билан тақдирланган.