Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирмоқчимисиз? Чуқурроқ нафас олинг

Бир дақиқада 5-6 марта чуқур нафас олиш юрак уриш тезлиги ўзгарувчанлигини оширади ва бу кўрсаткич стрессга таъсир қилади. Бундан ташқари, юрак уриш тезлиги ўзгарувчанлиги нафақат машғулот давомида, балки ундан кейин ҳам ўзгаради.

Вазиятга қараб уйқу, бедорлик, ҳаяжон, медитация мияда ҳар хил турдаги “тўлқинлар”ни уйғотади. Бу нейронларнинг стимулга жавобан ишлаб чиқарадиган турли частотали электр разрядларидир.

Чуқур нафас олиш сеансларидан сўнг стресс гормони – кортизол даражаси пасаяди, одамларда хавотир, ғазаб камроқ сезилади, диққатни жамлаш ва кундалик муаммоларни енгиш осонроқ бўлади.

Мунтазам нафас олиш машқлари диққат, хотира ва ижро функциясини яхшилайди.