Ҳар куни гилос истеъмол қилиш мумкинми? Кунлик меъёр қандай?

Ёзда мева ва резаворлар вақти келади,албатта. Уларнинг хусусияти шунчаки мазасида емас–улар соғлиқ учун жуда фойдали.


Масалан, гилос. Бироқ дунёдаги бошқа нарсалар каби ,асосий кунлик рационда резаворлар кўпайиб кетмаслиги керак. Ҳамма нарса меъёрида бўлгани яхши. Aммо бу гилосни ҳар куни истеъмол қилмаслик кераклигини англатадими? Келинг бунга аниқлик киритамиз.

Гилоснинг фойдалари:

Aввало, диетологлар нима учун бу резоворни одамларга тавсия қилишларини қисқача санаб ўтамиз:

Унинг таркибида антиоксидантлар, A, C, К витаминлари, минераллар (калий, магний, калций) ва фойдали толалар мавжуд.

Соғлигимиз учун ижобий тарафлари:

танани шикастланишдан ва сурункали касалликларнинг ривожланишидан ҳимоя қилади (юрак касалликлари, онкология, Aлцгеймер касаллиги ва бошқалар);

иммунитет ва суякларни мустаҳкамлайди;

холестерин даражасини пасайтириш ва вазн йўқотишда истеъмол қилинади;

хотира ва уйқу сифатини, юрак фаолиятини, шунингдек метаболизм ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди;

терининг ҳолатини яхшилайди.


Қайд этилишича, гилосни ҳар куни истеъмол қилиш мумкин, биров меърдан ортиқ бўлмаган ҳолда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кунлик меъёр 200 грамм, яъни тахминан бир чашка резаворларни ташкил қилади.


Бу миқдор 110 ккал, 2 г протеин, 1 г ёғ ва 21 г углеводларни ўз ичига олади.
Диетологлар куннинг биринчи ярмида гилос истеъмол қилишни тавсия қилади.

Aммо гилос ҳаммага ҳам бирдек фойда бера олмайди.
Қуйидаги соғлигида муаммоси бор инсонларга гилос тавсия етилмайди.

— қандли диабет билан оғриган одамлар (қонда шакар даражасининг кўтарилишига олиб келиши мумкин);

аллергия билан касалланганлар учун;

ошқозон-ичак муаммолари билан (диарея, ичак тизимида газлар пайдо бўлиши мумкин);

уролитиёз билан (буйрак тошлари хавфи);

ҳомиладорлар (шишиб кетиш хавфи) ва емизикли аёлларда(чақалоқда аллергия хавфи) ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин.

Жамила Шарипова